2021 йил 8 ноябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 188398 (+229) нафарни ташкил этмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарига бу ҳақда хабар берди.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

1 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,

17 нафари Андижон вилоятида,

11 нафари Бухоро вилоятида,

4 нафари Жиззах вилоятида,

2 нафари Қашқадарё вилоятида,

1 нафари Навоий вилоятида,

15 нафари Наманган вилоятида,

25 нафари Самарқанд вилоятида,

2 нафари Сирдарё вилоятида,

2 нафари Сурхондарё вилоятида,

21 нафари Фарғона вилоятида,

6 нафари Хоразм вилоятида,

47 нафари Тошкент вилоятида,

75 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кеча кун давомида:

Андижон вилоятида 23 нафар,

Бухоро вилоятида 6 нафар,

Жиззах вилоятида 9 нафар,

Қашқадарё вилоятида 5 нафар,

Навоий вилоятида 2 нафар,

Наманган вилоятида 8 нафар,

Самарқанд вилоятида 20 нафар,

Сирдарё вилоятида 30 нафар,

Сурхондарё вилоятида 4 нафар,

Фарғона вилоятида 24 нафар,

Хоразм вилоятида 3 нафар,

Тошкент вилоятида 39 нафар,

Тошкент шаҳрида 92 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 184507 (+265) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1343 нафарни ташкил қилди.

Мамлакатимизда коронавирус билан боғлиқ вазият яхшиланаётган бўлса-да, аҳолидан  ҳотиржамликка берилмасликни, белгиланган карантин қоидаларига қатъий риоя қилишларини ва бу орқали ўзларини ҳамда бошқа юртдошларимизнинг саломатлигини асрашини сўраб қоламиз.

UzA

By admin

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan