Ўтган ҳафта давомида биржа орқали сотилган онлайн авторақамларнинг 7 фоизи биринчи тоифадаги авторақамларга тегишли. 35,1 фоиз олтинчи тоифадаги авторақамлар сотилган. Шунингдек, онлайн аукцион орқали 9,4 миллиард сўмлик авторақамлар сотилди.
Ўтган ҳафта давомида, яъни 1 – 7 ноябрь кунлари «Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси» АЖнинг барча савдо платформаларида 1 триллион 733,1 миллиард сўмлик товарлар сотилган бўлиб, бу аввалги ҳафтага нисбатан 8,1 фоизга пастдир.
Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари иштирокида тузилган битимларнинг умумий ҳажми 650,9 миллиард сўмни ташкил қилди. Давлат харидлари тизимларида ўтказилган электрон савдолар натижасида бюджет ва корпоратив буюртмачиларининг қарийб 59,6 миллиард сўмлик маблағлари тежалди.
Кўриб чиқилаётган давр мобайнида онлайн аукцион орқали 3 минг 663 та авторақамлар сотилди.
Шаҳноза Маматуропова,
ЎзА
