МАЪЛУМОТНОМА

 

Юнусов Бекзод Сафарович

 

2013 йил 5 февралдан

Жиззах вилоят давлат қўғирчоқ театрининг I-тоифали актёри

Туғилган йили:                                             Туғилган жойи:

31.01.1988                                                      Жиззах вилояти Жиззах тумани

Миллати:                                                       Партиявийлиги:

ўзбек                                                               йўқ

Маълумоти:                                                   Тамомлаган:

Ўрта-махсус                                                   2008 й Жиззах Санъат коллежи

Маълумоти бўйича мутахассислиги:        Қўғирчоқ театри актёри

Илмий даражаси:                                         Илмий унвони:

йўқ                                                                  йўқ

Қайси чет тилларини билади:

Давлат мукофотлари билан тақдирланганми (қанақа):

Йўқ

Халқ депутатлари, республика, вилоят, шаҳар ва туман Кенгаши депутатими ёки бошқа

сайланадиган органларнинг аъзосими (тўлиқ кўрсатилиши лозим):

йўқ

 

МЕҲНАТ ФАОЛИЯТИ

2008-2009 йй. – Жиззах вилоят давлат қўғирчоқ театрининг ёрдамчи актёри

2010-2011 йй. – Жиззах вилоят давлат қўғирчоқ театрининг ёрдамчи актёри

2011-2013 йй. – Жиззах вилоят давлат қўғирчоқ театрининг иккинчи тоифали актёри

2013 й. –  ҳ.в.  – Жиззах вилоят давлат қўғирчоқ театрининг биринчи тоифали актёри

 

Жиззах вилоят  қўғирчоқ театринингбиринчи тоифали актёри

Юнусов Бекзод Сафаровичга ижодий

ТАВСИФНОМА 

 

Мукофотланмаган. Умумий меҳнат стажи 8 йил, Маълумоти ўрта-махсус, 2008 йил Жиззах санъат коллежининг Қўғирчоқ театри йўналиши бўйича тамомлаган. Мутахассислиги қўғирчоқ театри актёри.

Мазкур вазифада 2012 йилдан буён ишлаб келмоқда.

Юнусов Бекзод меҳнат фаолиятини 2008 йилда Жиззах вилоят давлат қўғирчоқ театрида  ёрдамчи актёр вазифасидан бошлаган. Ўз ижодий фаолиятини  2008 йилда  В.Павловский асари «Доно қуёнча» спектаклида Айиқча образи билан бошлаган. Образ ёш томошабинлар олқишига сазовор бўлди. Бундан ташқари ижодий фаолияти давомида 2008 йил  В.Рабадан асари «Митти фаришта» спектаклида Ёвуз, Горан ўтинчи,  2013 йил Х.Убайдулло асари “Салом янги йил” спектаклида – Қароқчи,  2009 йил Х.Убайдулло асари “Ботир бола” спектаклида – Қарға,          2013 йил М.Ашурова асари “Яхши фазилатинг зебу зийнатинг” спектаклида – Иккинчи махлуқ, 2013 йил Гулчеҳрабону асари “Бўлинганни бўри ер” спектаклида – Қўчқор, 2011 йил М.Ашурова асари “Ўз уйингни ўзинг асра” спектаклида – Ўзга сайёралик,2014 йил  Б.Ҳамро асари           “Янги йилда биз билан бўлинг” спектаклида – Ялмоғиз, 2005 йил Е.Чеповецнинг “Қувноқ оила” спектаклида –Сичқон, Дард,  2015 йил   Ҳ.Убайдуллонинг “Янги йил барибир янги йилда” спектаклида –Тимсоҳ,   2016 йил А.Қурбоновнинг “Бахт фариштаси” спектаклида –Орзу,

2018 йил Учқун Ўсаровнинг “Виртуал дунё” спектаклида –Дилшод, Акмал Тўраевнинг “Барака бобонинг янги йил саргузаштлари” спектаклида –Маймун, 2019 йил И.Жумановнинг “Тилла туёқли оҳу” да Оҳуча, А.Абдуллаевнинг “Мақтанчоқ жўжа” спектаклида Сичқон,     2020 йилда И.Содиқовнинг “Алпомишнинг болалиги” спектаклида Ёрдамчи актёр, 2021 йилда эса, К.Исамованинг “Салом дўстлик” спектаклида  Шум бола, М.Ашурованинг “Хонатлас” спектаклида Мурод, Илон ўйнатувчи, О.Маматовнинг “Янги йил саргузаштлари” да Маймун, 2022 йилда саҳналаштирилган М.Паливанованинг “Қувноқ айиқчалар” спектаклида Топ, К.Дилмоновнинг “Табиб ва иблис” спектаклида Ибн Синонинг шогирди, 2023 йил саҳналаштирилган  М.Убайдуллаеванинг “Сабоқ” спектаклида Камол (дублёр)   ролларини маҳорат билан ижро этди.

2016 йил 1-4 июл кунлари қўғирчоқ театри жамоаси Азизбек Қурбоновнинг “Бахт фариштаси” спектакли  билан   Республикамизнинг Андижон вилоятида бўлиб ўтган  Республика Қўғирчоқ театрларининг анъанавий Х-кўрик-фестивалида иштирок этиб, “Аҳлоқий қадриятларни ифодалагани учун” дипломи билан, ҳамда “Юртимиз келажаги бўлган ёш авлоднинг маънан етук инсонлар бўлиб етишишлари ҳамда улар ўртасида қўғирчоқ театри санъатини кенг тарғиб қилиш борасидаги самарали фаолияти ва Ўзбекистон қўғирчоқ театрларининг X-анъанавий кўрик-фестивали доирасида вилоят аҳолиси, айниқса ёшлар билан ўтказилган маданий тадбирлардаги фаол иштироки учун” Андижон вилояти ҳокимлигининг ташаккурномаси билан  тақдирланди. Ушбу спектаклда актёр Орзу ролини ижро этди.

2018 йил 9-13 июл кунлари Тошкент шаҳрида Республика қўғирчоқ театрларининг XI-анъанавий кўрик-фестивали бўлиб ўтди. Фестивалда қўғирчоқ театри Учқун Ўсаровнинг “Виртуал дунё” спектаклини намойиш этди. Спектаклда Юнусов Бекзод Дилшод  ролини ижро этиб, томошабинларнинг олқишига сазовор бўлди. Қўғирчоқ театри жамоаси шу фестивалда “Ўзбекистон қўғирчоқ театрларининг XI- анъанавий кўрик-фестивалидаги фаол иштироки учун фахрий ёрлиғи билан тақдирланди.

2020 йил онлайн тарзда ўтказилган “Ўзбекистон қўғирчоқ театрларининг XII- анъанавий кўрик-фестивалида  қўғирчоқ театри  Исоқтой Жумановнинг “Тилла туёқли оҳу” спектакли билан иштирок этди.  Спектаклда Юнусов Бекзод Оҳуча ролини ижро этди.  Ушбу фестивал жюри аъзолари томонидан Қўғирчоқ театри бош режиссёри   К.Исамова “Энг яхши режиссёр – ташкилотчи”  номинациясига муносиб деб топилди.

2022 йил 5-10 июль кунлари Тошкент шаҳрида ўтказилган Республика қўғирчоқ театрларининг XIII- анъанавий кўрик-фестивалида қўғирчоқ театри Учқун Ўсаровнинг “Хонатлас” спектакли билан иштирок этди. Ушбу спектаклда актёр –Мурод, Илон ўргатувчи савдогар  ролини ижро этди.

Шунингдек, 2022 йил қўғирчоқ театри  Республика қўғирчоқ театрларининг Дебют-2022 VII-кўрик-фестивалида М.Паливанованинг “Қувноқ айиқчалар” спектакли билан иштирок этиб, фахрли учинчи ўринни эгаллади.Ушбу спектаклда актёр Б.Юнусов Топ ролини ижро этди.

Юнусов Бекзод жамоат ишларида яъни театрдаги ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларида ҳам фаол иштирок этади.

Театр касаба уюшмаси бошланғич ташкилоти қўмитаси аъзоси сифатида жамоа ўртасида тартиб-интизомни мустаҳкамлашга ҳамда ходимларни меҳнат хуқуқларини ҳимоя қилишга ҳар доим бош-қош бўлиб келмоқда.

Юнусов Бекзод  ўзининг меҳнати, намунали хулқ-атвори, ва бошқа фазилатлари билан ўзи истиқомат қилаётган маҳалла фуқаролари ўртасида ҳам алоҳида ҳурматга сазовор инсондир. Маҳалла аҳли ҳам унинг жамоат ишларида қатнашишини, маҳалла фуқаролар йиғини томонидан ўтказиладиган тадбирларда ҳашар, тўй-маракаларда қўлдан келганча ёрдам қилишини эътироф этадилар.

Театр жамоаси орасида ҳурматга сазовор бўлиш, бошқаларга намуна ва ғамхўр бўлиш, топшириқларни масъулият билан ўз вақтида ижро этиш Юнусов Бекзоднинг тарбияли ва салоҳиятли  инсон эканини билдиради. Оилали, 2 нафар фарзанднинг отаси.

 

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan