МАЪЛУМОТНОМА
Маматов Орифжон Ўктамович
2021 йил 1 февралдан:
Жиззах вилоят қўғирчоқ театрининг олий тоифали актёри
Туғилган йили: Туғилган жойи:
21.09.1985 Самарқанд вилояти Булунғур тумани
Миллати: Партиявийлиги:
ўзбек ЎзХДП аъзоси
Маълумоти: Тамомлаган:
Олий 2021 йил ЎзДСМИ
Маълумоти бўйича мутахассислиги: Драма театри ва кино актёри
Илмий даражаси: Илмий унвони:
йўқ йўқ
Қайси чет тилларини билади:
–
Давлат мукофотлари билан тақдирланганми (қанақа):
йўқ
Халқ депутатлари, республика, вилоят, шаҳар ва туман Кенгаши депутатими ёки бошқа
сайланадиган органларнинг аъзосими (тўлиқ кўрсатилиши лозим):
Ҳа
МЕҲНАТ ФАОЛИЯТИ
2005-2007 йй. – Ю.Ражабий номидаги Жиззах вилоят мусиқали драма театри актёри
2013-2015 йй. – Жиззах вилоят давлат қўғирчоқ театрининг иккинчи тоифали актёри
2016-2021 йй – Жиззах вилоят давлат қўғирчоқ театрининг биринчи тоифали актёри
2021 й. – ҳ.в. – Жиззах вилоят қўғирчоқ театрининг олий тоифали актёри
Жиззах вилоят қўғирчоқ театрининг олий тоифали актёри
Маматов Орифжон Ўктамовичга
ТАВСИФНОМА
Мукофотланмаган.
Умумий меҳнат стажи 10 йил, мазкур вазифада 2021 йилдан буён фаолият юритиб келмоқда. Маълумоти олий. 2021 йил Ўзбекистон санъат ва маданият институтининг драматик театр ва кино актёрлиги бўлимини тамомлаган. Мутахассислиги драма ва кино актёри.
Маматов Орифжон ўз ижодий фаолиятини 2013 йил Гулчеҳрабону асари “Бўлинганни бўри ер” спектаклида Бўри образи билан бошлаган ва бу образ орқали ёш томошабинлар орасидан ўзининг мухлисларига эга бўлди. У ўзининг самарали изланишлари туфайли яна бир қанча спектаклларда катта-кичик образларни яратди. Жумладан: 2013 йил М.Ашурова асари “Яхши фазилатинг, зебу зийнатинг”да Жасур, Ҳ.Убайдулло асари “Салом янги йил” да Қорбобо, 2014 йил Ж.Маҳмуд асари “Ўжар хўтикча” да Хўтик, Б.Ҳамро асари “Янги йилда биз билан бирга бўлинг” да Кашчей, 2015 йил Е.Чеповец асари “Қувноқ оила”да Мушук, “Янги йил саргузаштлари”да Қорбобо, 2016 йилда А.Қурбонов асари “Бахт фариштаси”да Ўғлон, Ғазаб, 2017 йилда Ш.Рашидов асари “Кашмир қўшиғи” да Ҳоруд, Ж.Мамараҳимов асари “Ўрмон саргузаштлари”да Қорбобо, 2018 йил Учқун Ўсаровнинг “Виртуал дунё” спектаклида Бош робот, Акмал Тўраевнинг “Барака бобонинг янги йил саргузаштлари” спектаклида Қорбобо, М.Курязов асари “99 тилла танга” да Бой каби образларда 2019 йилда Ш.Абдураҳмонованинг “Қўшиқ сеҳри”да Чол, Е.Патрикнинг “Бўғирсоқ”да Бўри, А.Абдуллаевнинг “Мақтанчоқ жўжа”да Хўтик, Хўроз, 2020 йил И.Содиқовнинг “Алпомишнинг болалиги” спектаклида Қултой бобо, 2021 йил К.Исамованинг ”Салом дўстлик!” спектаклида Алвасти, М.Рўзиевнинг “Энг азиз нарса” спектаклида Фосиқбой, 2022 йил Учқун Ўсаровнинг “Хонатлас” спектаклида Соқчи, К.Дилмоновнинг “Табиб ва иблис” спектаклида –Абу Али Ибн Синонинг йигитлиги, К.Исамованинг “Яхши ният” спектаклида Қорбобо, 2023 йилда М.Убайдуллаеванинг “Сабоқ” спектаклида Соя, А.Хуррамовнинг “Алдашни билмайдиган тулки” спектаклида Типратикан каби образларда ўзининг актёрлик маҳоратини кўрсатди.
Маматов Орифжон 2016 йил Андижон вилоятида ўтказилган Республика қўғирчоқ театрларининг X-анъанавий кўрик фестивалида А.Қурбонов асари “Бахт фариштаси” спектаклида – Ўғлон, Ғазаб образини мароқли ижро этди. Ушбу фестивалда қўғирчоқ театри “Аҳлоқий қадриятларни ифодалагани учун” номинацияси соҳибига айландилар. 2017 йил саҳналаштирилган Ш.Рашидовнинг “Кашмир қўшиғи” спектаклида Бўрон, 2018 йил Учқун Ўсаровнинг “Виртуал дунё” спектаклида Бош робот, Акмал Тўраевнинг “Барака бобонинг янги йил саргузаштлари” спектаклида Қорбобо ролларини маҳорат билан ижро этди. 2018 йил 9-13 июл кунлари Тошкентда Республика қўғирчоқ театрларининг XI-анъанавий кўрик-фестивали бўлиб ўтди. Фестивалда қўғирчоқ театри Учқун Ўсаровнинг “Виртуал дунё” спектаклини намойиш этди. Спектаклда Маматов Орифжон Бош робот ролини ижро этиб, томошабинларнинг олқишига сазовор бўлди.Қўғирчоқ театри жамоаси шу фестивалда “Ўзбекистон қўғирчоқ театрларининг XI-анъанавий кўрик-фестивалидаги фаол иштироки учун фахрий ёрлиғи билан тақдирланди.
2022 йил 5-10 июль кунлари Тошкент шаҳрида ўтказилган Республика қўғирчоқ театрларининг XIII- анъанавий кўрик-фестивалида қўғирчоқ театри Учқун Ўсаровнинг “Хонатлас” спектакли билан иштирок этди. Ушбу спектаклда актёр -Соқчи ролини маҳорат билан ижро этди.
Орифжон Маматов меҳнатсеварлиги самараси ўлароқ, фаол меҳнатлари инобатга олиниб 2016-2022 йилларда Жиззах вилоят Маданият ва спорт ишлари бошқармаси ҳамда театр раҳбарияти томонидан “Халқаро театр куни” муносабати билан “Фахрий ёрлиқ”лари билан тақдирланди. 2017-2022 йилларда Маматов Орифжон Жиззах вилоят телеведениясининг “Ташриф” кўрсатувига ўзининг ижодий фаолияти ҳамда, келгусидаги режалари тўғрисида мухлислари билан ўртоқлашиш мақсадида таклиф этиб борилди.
Маматов Орифжон жамоат ишларида ҳам фаол қатнашиш билан биргаликда раҳбарият томонидан берилган барча топшириқларни ўз вақтида бажариб, жамоа ўртасида ҳурмат қозонди.
2013 йилдан токи 2023 йилгача бўлган давр ичида актёр қўғирчоқ театрининг барча тадбирларида “Наврўз” тантаналарида, “Мустақиллик” байрамларида шунингдек, бепул тадбирларида иштирок этиб, томошабинларнинг кўнглини хушнуд қилишда муносиб ҳиссасини қўшиб келмоқда.
Маматов Орифжон театр касаба уюшмаси бошланғич ташкилоти қўмитаси аъзоси сифатида жамоа ўртасида тартиб-интизомни мустаҳкамлашга ҳамда ходимларни меҳнат хуқуқларини ҳимоя қилишга ҳар доим бош-қош бўлиб келмоқда.
Маматов Орифжон ўзининг меҳнати, намунали хулқ-атвори ва тиришқоқлиги билан ўзи истиқомат қилаётган маҳалла фуқаролари ўртасида ҳам алоҳида ҳурматга сазовор инсондир. Маҳалла аҳли ҳам унинг жамоат ишларида қатнашишини, маҳалла фуқаролар йиғини томонидан ўтказиладиган тадбирларда ҳашар, тўй-маракаларда қўлдан келганча ёрдам қилишини эътироф этадилар.
Маматов Орифжоннинг қисқа муддат ичида театр жамоаси орасида ҳурматга сазовор бўлиши, самимийлиги, топшириқларни ўз вақтида масъулият билан ижро этиши унинг ижобий фазилатларга эга инсон эканлигидан далолатдир.
Оилали, 2 нафар фарзанднинг отаси.
