МАЪЛУМОТНОМА
Ишонқулов Шуҳрат Хайдарович
2018 йил 01 февралдан:
Жиззах вилоят қўғирчоқ театрининг биринчи тоифали актёри
Туғилган йили: Туғилган жойи:
23.04.1982 Жиззах вилояти Жиззах шаҳри
Миллати: Партиявийлиги:
ўзбек Ўзбекистон Халқ демократик партияси аъзоси
Маълумоти: Тамомлаган:
Ўрта-махсус 2009 й.Жиззах Санъат коллежи
Маълумоти бўйича мутахассислиги: Драма театри ва кино актёри
Илмий даражаси: Илмий унвони:
йўқ йўқ
Қайси чет тилларини билади:
рус тили
Давлат мукофотлари билан тақдирланганми (қанақа):
йўқ
Халқ депутатлари, республика, вилоят, шаҳар ва туман Кенгаши депутатими ёки бошқа
сайланадиган органларнинг аъзосими (тўлиқ кўрсатилиши лозим):
йўқ
МЕҲНАТ ФАОЛИЯТИ
2000-2004 йй. – Жиззах вилоят давлат қўғирчоқ театрининг ёрдамчи актёри
2004-2007 йй. – Жиззах вилоят давлат қўғирчоқ театрининг иккинчи тоифали актёри
2007-2012 йй. – Жиззах вилоят давлат қўғирчоқ театрининг биринчи тоифали актёри
2012-2018 йй. – Жиззах вилоят давлат қўғирчоқ театрининг олий тоифали актёри
2018 й. – ҳ.в. – Жиззах вилоят давлат қўғирчоқ театрининг биринчи тоифали актёри
Биринчи тоифали актёри
Ишанкулов Шухрат Хайдаровичга
ТАВСИФНОМА
Мукофотланмаган. Умумий меҳнат стажи 19 йил, мазкур вазифада 2018 йилдан буён ишлаб келмоқда. Маълумоти ўрта-махсус. 2006 йил Жиззах Давлат Санъат коллежининг драматик театр ва кино актёрлиги бўлимини тамомлаган. Мутахассислиги драма ва кино актёри.
Ишанкулов Шухрат ўз ижодий фаолиятини 2002 йил Р.Алиев асари “Ўтлоқдаги ҳангома” спектаклида Бойўғли образи билан бошлаган ва бу образ орқали ёш томошабинлар орасидан ўзининг мухлисларига эга бўлди. У ўзининг самарали изланишлари туфайли яна бир қанча спектаклларда катта-кичик образларни яратди. Жумладан: 2002 йил Н.Пармонова асари “Келинг дўст бўлайлик”да Айиқ, 2004 йил Орлов асари “Олтин жўжа”да Бўри, 2004 йил Х.Расул асари “Сайра булбулим” Яшин, 2004 йил Х.Расул асари “Қўшиқчи қиз ва қўзичоқ”да – Ота, 2005 йил Х.Убайдулло асари “Ботир бола”да – Ботир бола, 2007 йил Р.Қаюм асари “Яшна бўстоним, яшна”да – Қарға, 2009 йил ўзбек халқ эртаклари асосидаги “Ур тўқмоқ”да – чол, хон, 2011 йил М.Ашурова асари “Ўз уйингни ўзинг асра”да – Шумтака, 2014 йилда “Қўғирчоқлар концерти” мусиқали қўғирчоқли дастурида Насриддин афанди, М.Ашурованинг “Яхши фазилатинг зебу зийнатинг” спектаклида – Жасур образини ижро этган бўлса, 2015 йилда Ж.Маҳмуд асари “Ўжар хўтикча”спектаклида “Бобо” 2016 йилда А.Қурбонов асари “Бахт фариштаси”да Бошловчи, 2017 йилда Ш.Рашидов асари “Кашмир қўшиғи” да Бўрон, 2018 йил саҳналаштирилган Учқун Ўсаровнинг “Виртуал дунё” спектаклида Антивирус, Акмал Тўраевнинг “Барака бобонинг янги йил саргузаштлари” спектаклида Эртакчи”, 2019 йил Гулчеҳрабонунинг “Широқ” спектаклида Яксард, 2020 йил Йозеф Ладанинг “Сеҳрли олма” спектаклида Гонза, И.Содиқовнинг “Алпомишнинг болалиги” спектаклида Бойбўри, 2021 йил М.Ашурованинг “Алла” спектаклида Сардор, М.Рўзиевнинг “Энг азиз нарса” спектаклида Қози, деҳқон, 2022 йил Учқун Ўсаровнинг “Хонатлас” спектаклида Хон, Каромат Дилмоновнинг “Табиб ва иблис” спектаклида –Абу Али ибн Синонинг улуғ ёшлиги каби образларда ўзининг актёрлик маҳоратини кўрсатди. У ижро этган ижобий ва салбий роллар ёш томошабинлар онгига кириб бориб, спектакл давомида қўллаб-қувватлаш ва ҳайқириқлар билан қарши олинади.
Ишанкулов Шухрат республика қўғирчоқ театрларининг анъанавий кўрик-фестивалларида ҳам фаол иштирок этиб келмоқда.
2016 йил 1-4 июл кунлари қўғирчоқ театри жамоаси Азизбек Қурбоновнинг “Бахт фариштаси” спектакли билан Республикамизнинг Андижон вилоятида бўлиб ўтган Республика Қўғирчоқ театрларининг анъанавий Х-кўрик-фестивалида иштирок этиб, “Аҳлоқий қадриятларни ифодалагани учун” дипломи билан, ҳамда “Юртимиз келажаги бўлган ёш авлоднинг маънан етук инсонлар бўлиб етишишлари ҳамда улар ўртасида қўғирчоқ театри санъатини кенг тарғиб қилиш борасидаги самарали фаолияти ва Ўзбекистон қўғирчоқ театрларининг X-анъанавий кўрик-фестивали доирасида вилоят аҳолиси, айниқса ёшлар билан ўтказилган маданий тадбирлардаги фаол иштироки учун” Андижон вилояти ҳокимлигининг ташаккурномаси билан тақдирланди. Ушбу спектаклда Ишонқулов Шухрат Эртакчи ролини ижро этди.
2018 йил 9-13 июл кунлари Тошкент шаҳрида Республика қўғирчоқ театрларининг XI-анъанавий кўрик-фестивали бўлиб ўтди. Фестивалда қўғирчоқ театри Учқун Ўсаровнинг “Виртуал дунё” спектаклини намойиш этди. Спектаклда Ишонқулов Шухрат-Антивирус ролини ижро этиб, томошабинларнинг олқишига сазовор бўлди. Қўғирчоқ театри жамоаси шу фестивалда “Ўзбекистон қўғирчоқ театрларининг XI- анъанавий кўрик-фестивалидаги фаол иштироки учун фахрий ёрлиғи билан тақдирланди.
2022 йил 5-10 июль кунлари Тошкент шаҳрида ўтказилган Республика қўғирчоқ театрларининг XIII- анъанавий кўрик-фестивалида қўғирчоқ театри Учқун Ўсаровнинг “Хонатлас” спектакли билан иштирок этди. Ушбу спектаклда актёр Хон ролини ижро этди.
Ўзининг меҳнатсеварлиги самараси ўлароқ, 2009- 2010- 2012- 2014 йилларда Жиззах вилоят Маданият ва спорт ишлари бошқармаси ҳамда театр раҳбарияти томонидан “Фахрий ёрлиқлар” билан тақдирланди.
2012 йилда Ишанкулов Шухратнинг ижодий фаолияти тўғрисида Жиззах вилоят ва шаҳар телеканалларида кўрсатувлар намойиш этилди. «Жиззах хақиқати» рўзномасида мақолалар чоп этилган.
2008 йилдан токи 2015 йилгача бўлган давр ичида актёр қўғирчоқ театрининг барча тадбирларида “Наврўз” тантаналарида, “Мустақиллик” байрамларида шунингдек, бепул тадбирларида иштирок этиб, томошабинларнинг кўнглини хушнуд қилишда муносиб ҳиссасини қўшиб келмоқда.
2016 йилда Ишанкулов Шухрат меҳнатлари самараси ўлароқ, Ватанимиз мустақиллигининг 25-йиллиги муносабати билан “Ўзбекистон мустақиллигига 25-йил” кўкрак нишони билан тақдирланди.
Ишанкулов Шухрат жамоат ишларида яъни театрдаги ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларида ҳам фаол иштирок этади.
Театр касаба уюшмаси бошланғич ташкилоти қўмитаси аъзоси сифатида жамоа ўртасида тартиб-интизомни мустаҳкамлашга ҳамда ходимларни меҳнат хуқуқларини ҳимоя қилишга ҳар доим бош-қош бўлиб келмоқда.
Ш.Ишанкулов ўзининг меҳнати, намунали хулқ-атвори, ва бошқа фазилатлари билан ўзи истиқомат қилаётган маҳалла фуқаролари ўртасида ҳам алоҳида ҳурматга сазовор инсондир. Маҳалла аҳли ҳам унинг жамоат ишларида қатнашишини, маҳалла фуқаролар йиғини томонидан ўтказиладиган тадбирларда ҳашар, тўй-маракаларда қўлдан келганча ёрдам қилишини эътироф этадилар.
Театр жамоаси орасида ҳурматга сазовор бўлиш, бошқаларга намуна ва ғамхўр бўлиш, топшириқларни масъулият билан ўз вақтида ижро этиш Шухрат Ишанкуловнинг ижобий фазилатлар соҳиби эканлигидан далолатдир.
Оилали, 2 нафар фарзанднинг отаси.
Театр директори: К.Фахрадов
