Bosh rejissyor
МАЪЛУМОТНОМА

 

Исамова Каромат Кадировна

 

2019 йил 1 апрелдан:

Жиззах вилояти қўғирчоқ театри бош режиссёри

 

Туғилган йили:                                             Туғилган жойи:

02.11.1965                                                      Тошкент вилояти, Зангиота тумани

Миллати:                                                       Партиявийлиги:

ўзбек                                                               йўқ

Маълумоти:                                                   Тамомлаган:

олий                                                                1990 й. А.Н.Островский номли Тошкент Давлат театр ва рассомчилик институти (кундузги),          2003 й. М.Уйғур номли Тошкент Давлат санъат институти (кундузги)

Маълумоти бўйича мутахассислиги:        қўғирчоқ театри актёри ва режиссёри

Илмий даражаси:                                         Илмий унвони:

йўқ                                                                  йўқ

Қайси чет тилларини билади:                    Харбий(махсус) унвони:

йўқ                                                                  йўқ

Давлат мукофотлари билан тақдирланганми (қанақа):

йўқ

Халқ депутатлари, республика, вилоят, шаҳар ва туман Кенгаши депутатими ёки бошқа

сайланадиган органларнинг аъзосими (тўлиқ кўрсатилиши лозим):

йўқ

 

МЕҲНАТ ФАОЛИЯТИ

1986-1990 йй. – А.Н.Островский номли Тошкент Давлат театр ва рассомчилик институти талабаси

1990-1996 йй. – Республика қўғирчоқ театри 2-даражали актёри

1990-1996 йй. – Республика қўғирчоқ театри 1-даражали актёри

1999-2001 йй. – Республика қўғирчоқ театри олий даражали актёри

2001-2003 йй.- М.Уйҳур номидаги Тошкент Давлат санъат институти Ассиссентура талабаси

2003-2003 йй. – Республика қўғирчоқ театри олий тоифали актёри

2003-2005 йй. – Республика қўғирчоқ театри сахналаштирувчи режиссёри

2005-2005 йй. – А.Қаххор номидаги Республика театри актрисаси

2005-2005 йй. – Республика қўғирчоқ театри сахналаштирувчи режиссёри

2005-2006 йй. – Республика қўғирчоқ театри юқори даражали актёри

2006-2007 йй. – Тошкент шахар “Лона” МЧЖ сахналаштирувчи режиссёри

2007-2011 йй. – Тошкент шахар “Саидахон Сотимхон”  МЧЖ сахналаштирувчи режиссёри

2011-2013 йй.- Республика эстрада-цирк коллежи ўқитувчиси

2018-2018 йй.- Фарғона вилоят қўғирчоқ театри сахналаштирувчи режиссёри

2019 й.-х.в.-Жиззах вилоят қўғирчоқ театри бош режиссёри

 

Жиззах вилоят қўғирчоқ театри бош режиссёри

Исамова  Каромат Кадировнага

ТАВСИФНОМА

Исамова  Каромат Кадировна  1965 йил Тошкент вилояти Зангиота туманида ишчи оиласида туғилган.

1986-1990 йилларда Островский номидаги Тошкент давлат театр ва рассомлик институтининг “Қўғирчоқ театр актёрлиги” мутахассислиги бўйича тамомлаган.

К.Исамова 1993 йилдан буён Ўзбекистон телерадиокомпаниясида шартнома асосида муаллиф, режиссёр, актриса, бошловчи бўлиб ишлаб келмоқда. Жумладан, “Гап йўқ”, “Маслаҳат”, “Кўзгу”,“Аёллар ҳангомаси”,да Муаллиф. “Оталар сўзи” кўрсатувларида бошловчи ва актриса сифатида иштирок этди.

Шунингдек, Имом Бухорий ҳадислари асосидаги “Лафз” видеофильм, “Туташ тақдирлар” телесериалида, “Юзсиз”, “Кўзларим йўлингда”, “Олтин девор” каби бадиий киноларда турли характердаги роллар ижро этган.

Актриса К.Исамова дубляж соҳасида, яъни чет эл сериаллари, миллий сериалларда ва мультфильм йўналишида ҳам самарали фаолият олиб бормоқда.

2003 йилда М.Уйғур номидаги Тошкент Давлат санъати институти Ассисентурада Қўғирчоқ театри Режиссёри йўналиши курсини тўлиқ  якунлади.

Актриса қўғирчоқ театри йўналишидаги фаолиятини  1990-2006 йилларда ўша пайтда Ўзбекистон давлат қўғирчоқ театрига, ҳозирда Миллий қўғирчоқ театрига актриса бўлиб актриса бўлиб ишга қабул қилинишини бошлади. У ижодий фаолияти давомида режиссёр ёрдамчиси, саҳналаштирувчи режиссёр лавозимларида иш олиб борди. Жумладан, Нозим Тўлахўжаевнинг “Алпомиш”да Ойбарчин, М.Ашурованинг “Ассалом Наврўз”ида  бошловчи, В.Орловнинг“Олтин жўжа” да Жўжача, “Фотиманинг саргузаштлари”да Фотима, Шварцнинг “Қор маликаси”да Қор маликаси, “Қароқчи қиз”да Қарға, “Оловуддиннинг сеҳрли чироғи”да Жасмин, “Нўхатча”да Она ролларини маҳорат билан ижро этиб, ёш томошабинларнинг меҳрига сазовор бўлди.  Актриса 2004 йил Нозим Тўлахўжаевнинг“Алпомиш” спектаклида Ойбарчин роли учун “Саҳна санъати маликаси” номинациясини қўлга киритган. Шу билан бирга 2000 йилда Самарқанд вилоятида ўтказилган Республика қўғирчоқ театрлари фестивалида “Исинбуси” спектаклидаги Она роли билан “Энг яхши актриса роли учун” номинацияси ғолиби бўлган.

К.Исамова режиссёр сифатида Ўзбекистон давлат қўғирчоқ театрида  “Светафор”, Приображенскийнинг “Ур тўқмоқ”, Шварцнинг “Қор маликаси”, В.Орловнинг “Олтин жўжа”, шунингдек,  Фарғона вилояти қўғирчоқ театрида  И.Турсуновнинг “Вақт соати” асарини саҳналаштирган.

К.Исамова ҳозирги кунда ЎзМТРКнинг “Тошкент” телеканалида “Мен сизга айтсам…” кўрсатувида бошловчилик вазифасида.

2019 йил К.Исамова Ўзбекистон Республикаси Маданият Вазирлиги нинг буйруғи асосида Жиззах вилоят қўғирчоқ театрига Бош режиссёр ловозимига тайинланди. Қисқа муддат ичида у  бир-биридан қизиқарли мавзулардан иборат спектаклларни саҳналаштириб театр репертуарини бойишига ўз ҳиссасини қўшди. Жумладан, у Е.Патрикнинг “Бўғирсоқ”, И.Жумановнинг “Тилла туёқли оҳу”, Гулчеҳрабонунинг ”Широқ афсонаси”, А.Тўраевнинг “Асл Қорбобо ёхуд йўқотилган вақт”, Йозеф Лада асари И.Содиқов инценировкаси “Сеҳрли  олма”, спектаклларини саҳналаштириб, қўғирчоқ театри томошабинлари эътиборига ҳавола этилишига сазовор бўлди. Бундан ташқари актёрлар томонидан саҳналаштирилган Р.Сирожиддиннинг “Ким аълочи”  ҳамда  қайта таҳрир этилган  Е.Чеповецнинг “Қувноқ оила” спектакллари К.Исамова Бадиий раҳбарлигида саҳналаштирилди. Айни кунларда режиссёр К.Исамова миллий-афсонавий асар бўлмиш  Иброҳим Содиқовнинг “Алпомишнинг болалиги” устида репетитция ишларини  олиб бормоқдалар.

2020 йил 5-8 сентябрда Ўзбекистон Республикаси  қўғирчоқ театрлари                     ХII-анъанавий кўрик фестивалида Жиззах вилоят қўғирчоқ театри сахналаштирган И.Жумановнинг “Тилла туёқли оҳу” спектакли билан онлайн тарзда намойиш этилди.

Спектаклни томоша қилган мутахассислар  режиссёр ва актёрлар бир-бирларини тушунган ҳолда, мукаммал  равишда алоҳида таъкидлаб ўтишди. Ушбу фестивал жюри аъзолари томонидан Қўғирчоқ театри бош режиссёри   К.Исамова “Энг яхши режиссёр – ташкилотчи”  номинациясига муносиб деб топилди.

К.Исамова табиатан қувноқ, дилкаш, жамоа билан тез тил топиша оладиган кришимли инсон, актриса, режиссёр ва ўқитувчидир…

К.Исамова болалар психологиясини яхши тушуна оладиган ижодкордир, бу унинг 1,2,3, тоифадаги болалар учун мослаб танлаган асарларидан билса бўлади.

Оилали, 2 нафар фарзанднинг онаси.

 

 

        Жиззах вилоят қўғирчоқ

         театри директори :                                                             Ғ.Дарханов           

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan