МАЪЛУМОТНОМА

 

Шайимова Маҳлиё Дилшод қизи

 

2016 йил 07 ноябрдан:

Жиззах вилоят қўғирчоқ театри актрисаси

Туғилган йили:                                             Туғилган жойи:

19.06.1994                                                      Жиззах шаҳри

Миллати:                                                       Партиявийлиги:

ўзбек                                                               йўқ

Маълумоти:                                                   Тамомлаган:

Ўрта-махсус                                                   2013 й. Жиззах санъат коллежи

Маълумоти бўйича мутахассислиги:        Драма ва кино актёри

Илмий даражаси:                                         Илмий унвони:

йўқ                                                                  йўқ

Қайси чет тилларини билади:

рус тили

Давлат мукофотлари билан тақдирланганми (қанақа):

йўқ

Халқ депутатлари, республика, вилоят, шаҳар ва туман Кенгаши депутатими ёки бошқа

сайланадиган органларнинг аъзосими (тўлиқ кўрсатилиши лозим):

йўқ

 

МЕҲНАТ ФАОЛИЯТИ

2013-2015 йй – Жиззах вилоят мусиқали драма театри ёрдамчи актриса

2015-2016 йй – Жиззах вилоят мусиқали драма театри вокал артисти

2016 х/в  –  Жиззах вилоят қўғирчоқ театрининг иккинчи тоифали актрисаси

 

Жиззах вилоят қўғирчоқ театрининг иккинчи тоифали

актрисаси  Балқиева Маҳлиё Дилшод қизига

ТАВСИФНОМА

 

Мукофотланмаган. Мазкур вазифада 2016 йил 7 ноябрдан буён ишлаб келмоқда. Маълумоти ўрта-махсус. 2006 йил Жиззах Санъат коллежининг драма ва кино актёрлиги бўлимини тамомлаган.  Мутахассислиги драма ва кино актёри.

Балқиева Маҳлиё 2013-2016 йилларда Жиззах вилоят мусиқали драма театри ёрдамчи актриса, вокал артисти бўлиб ишлаган.

2016 йилдан бошлаб вилоят қўғирчоқ театрининг иккинчи тоифали актрисаси бўлиб ўз фаолиятини бошлади.

У ўзининг биринчи ролини 2016 йил Ҳ.Убайдуллонинг “Янги йил барибир янги йилда” спектаклида–Тулки образини яратиш билан бошлади. Кейинги йилларда  “Кашмир қўшиғи” композициясида -Гуллар ролини ижро этди. У 2018 йил  И.Чернишев асари Х.Эгамбердиев таржимаси “Супер қуён” спектаклида- Қуён,  2019 йил И.Жумановнинг “Тилла туёқли оҳу” да Оқила, 2019 йил А.Тўраевнинг “Асл Қорбобо ёхуд йўқотилган вақт” да Қорқиз, 2020 йилда Йозеф Ладанинг “Сеҳрли олма” спектаклида Малика, У.Ўсаровнинг “Хонатлас” спектаклида Канизак  ролини ижро этиб актрисалик маҳоратга эга эканлиги намойиш қилди.

 

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan