Мусобақага якшанба куни соат 11:00 да старт берилади.
Югуриш мусобақаси эркаклар, аёллар ва аралаш эстафета бўйича ўтказилади. Ҳар бир жамоа 7 та иштирокчидан иборат бўлиши керак. Бунда ҳар бир югурувчи 1 айлана – 3,18 км масофани югуриб ўтиши керак бўлади. Жамоа «Янги Ўзбекистон» истироҳат боғи ҳудудида маълум бир югуриш маршрути бўйлаб жами 22,26 км масофани босиб ўтиши, ҳар бир иштирокчига жамоанинг эстафета лентасини узатиши керак.
Жамоавий мусобақаларда 15 ёш ва ундан катта ёшдаги иштирокчилар қатнашиши мумкин. Айни пайтда iticket.uz сайтида рўйхатдан ўтиш жараёни очиқ.
