МАЪЛУМОТНОМА
Маҳмудова Зулхумор
2018 йил 01 февралдан:
Жиззах вилоят қўғирчоқ театрининг II-тоифали актрисаси
Туғилган йили: Туғилган жойи:
14.11.1960 Жиззах вилояти Жиззах шаҳри
Миллати: Партиявийлиги:
ўзбек Ўзбекистон Халқ демократик партияси аъзоси
Маълумоти: Тамомлаган:
ўрта –
Маълумоти бўйича мутахассислиги: –
Илмий даражаси: Илмий унвони:
йўқ йўқ
Қайси чет тилларини билади:
–
Давлат мукофотлари билан тақдирланганми (қанақа):
йўқ
Халқ депутатлари, республика, вилоят, шаҳар ва туман Кенгаши депутатими ёки бошқа
сайланадиган органларнинг аъзосими (тўлиқ кўрсатилиши лозим):
йўқ
МЕҲНАТ ФАОЛИЯТИ
1979-1983 йй. – Жиззах шаҳар 6-ўрта мактабнинг кутубхоначиси
1984-2001 йй. – Жиззах вилоят давлат қўғирчоқ театрининг 2-тоифали актрисаси
2001-2018 йй. – Жиззах вилоят давлат қўғирчоқ театрининг олий тоифали актрисаси
2018 й. – ҳ.в. – Жиззах вилоят қўғирчоқ театрининг II-тоифали актрисаси
Жиззах вилоят қўғирчоқ театрининг иккинчи
тоифали актрисаси Махмудова Зулхуморга
ТАВСИФНОМА
Мукофотланмаган.
Умумий меҳнат стажи 37 йил, мазкур вазифада 2018 йилдан буён ишлаб келмоқда.
У ўз ижодий фаолияти давомида 60 га яқин спектаклларда катта-катта ролларни ижро этиб келмоқда. Махмудова Зулхумор 1983 йил И.Супонин асари “Ўжар қуёнча” спектаклида – қуёнча, 1989 йил Т.Турабоевнинг “Тойчоқ” спектаклида – тойчоқ, 1991 йил С.Рабаданнинг “Митти фаришта” асарида–Фаришта, Қарға, 1992 йил В.Павловскийнинг “Маккор тулкича” асарида – Қуён, Айиқ, 1992 йил Т.Турабаевнинг “Шўх хўтикча” асарида – Хўтикча ролларини маромига етказиб ижро этди.
Актриса 1993 йил М.Ашурованинг “Гулдаста” спектаклида – раққоса қиз, 1994 йил В.Шайновскийнинг “Қувноқ айиқчалар” спектаклида – айиқча,1994 йил Ў.Мамажоновнинг “Янги йил базми” байрам томошасида – қорқиз, 1995 йил М.Ашурованинг “Оби ҳаёт” спектаклида – пари, кийикча, 1997 йил А.Хожаевнинг “Шошмай тур” спектаклида – қуён, 1998 йил Е.Патрикнинг “Бўғирсоқ” асарида – тулки, кампир каби образларни бир неча бор ижро этиб ёш томошабинлар олқишига сазовор бўлди. 2000 йил М.Ашурованинг “Оҳанглар жилоси” спектаклида – раққоса қиз, 2001 йил Р.Алиевнинг “Эртакдаги дарс” асарида Ёвуз, 2002 йил Н.Пармонованинг “Келинг дўст бўлайлик” асарида Тулки, 2003 йил Гулчеҳрабону асари “Бўлинганни бўри ер” спектаклида эчки, 2004 йил Х.Расул асари “Сайра булбулим” спектаклида Лайло, 2004 йил Х.Расул асари “Қўшиқчи қиз ва қўзичоқ” спектаклида Бўри, 2005 йил Х.Убайдулло асари “Ботир бола” спектаклида – Она, 2009 йил Г.Худойназаров асари “Тулкининг ҳийласи” да тулки образи, 2009 йил В.Павловский асари “Доно қуёнча” спектаклида – Тулки, “Қўғирчоқлар концерти”ида – Бичихон, 2011 йил М.Ашурова асари “Ўз уйингни ўзинг асра” спектаклида – Иккинчи планета, 2013 йил М.Ашурова асари “Яхши фазилатинг зебу зийнатинг” спектаклида – Биринчи махлуқ, 2014 йил М.Паливанова асари “Қувноқ айиқчалар” да Буви образи, 2016 йил А.Қурбонов асари “Бахт фариштаси”да Адолат, 2017 йил Ш.Рашидов асари “Кашмир қўшиғи”да Атиргул, 2019 йил Ш.Абдураҳмонованинг “Қўшиқ сеҳри”да Она бўри, Е.Патрикнинг “Бўғирсоқ”да Тулки, А.Абдуллаевнинг “Мақтанчоқ жўжа” да Ғозой, 2020 йил И.Содиқовнинг “Алпомишнинг болалиги” спектаклида Қуён момо, 2021 йил М.Ашурованинг “Алла” спектаклида Буви, 2022 йил У.Ўсаровнинг “Хонатлас” спектаклида –Илон, М.Паливанованинг “Қувноқ айиқчалар” спектаклида Буви, К.Дилмоновнинг “Табиб ва иблис” спектаклида Ношукур одам, А.Хуррамовнинг “Алдашни билмайдиган тулки” спектаклида Ўқитувчи (дублёр) образларини яратди.каби бир қанча спектакллардаги ролларни маҳорат билан ижро этиб, ёш авлодни она ватанга муҳаббат руҳида тарбиялашга муносиб ҳиссасини қўшган ҳолда ижод қилиб томошабинлар олқишига сазовор бўлиб келмоқда.
Махмудова Зулхумор 2000 йилда Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган Халқаро қўғирчоқ фестивалда иштирок этган бўлса, 2003 йилда Тошкентда бўлиб ўтган Халқаро қўғирчоқлар фестивалида қатнашган.
2005 йил 19-24 декабр кунлари Бухоро вилоятида ўтказилган VII-анъанавий кўрик фестивалда Ҳ.Расул асари “Қўшиқчи ва қўзичоқ” спектаклида “Энг намунали мусиқа” номинацияси бўйича диплом билан тақдирландилар. Ушбу спектаклда Махмудова Зулхумор Она бўри ролини ижро этди.
2016 йил 1-4 июл кунлари қўғирчоқ театри жамоаси Азизбек Қурбоновнинг “Бахт фариштаси” спектакли билан Республикамизнинг Андижон вилоятида бўлиб ўтган Республика қўғирчоқ театрларининг X-анъанавий-кўрик фестивалида иштирок этиб, “Аҳлоқий қадриятларни ифодалагани учун” дипломи билан, ҳамда “Юртимиз келажаги бўлган ёш авлоднинг маънан етук инсонлар бўлиб етишишлари ҳамда улар ўртасида қўғирчоқ театри санъатини кенг тарғиб қилиш борасидаги самарали фаолияти ва Ўзбекистон қўғирчоқ театрларининг X-анъанавий кўрик-фестивали доирасида вилоят аҳолиси, айниқса ёшлар билан ўтказилган маданий тадбирлардаги фаол иштироки учун” Андижон вилояти ҳокимлигининг ташаккурномаси билан тақдирланди. Ушбу спектаклда З.Махмудова “Адолат” ролини маромига етказиб ўйнади.
Шунингдек, 2022 йил қўғирчоқ театри Республика қўғирчоқ театрларининг Дебют-2022 VII-кўрик-фестивалида М.Паливанованинг “Қувноқ айиқчалар” спектакли билан иштирок этиб, фахрли учинчи ўринни эгаллади.Ушбу спектаклда актёриса Буви ролини ижро этди.
Зулхумор Махмудова меҳнат фаолияти давомида “Мустақиллик” байрами”, “8 март”, “Наврўз” умумхалқ байрами ва 1 июнь “Ҳалқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” байрам тадбирларида мактаб ва мактабгача таълим муассасаларида ва Жиззах шаҳридаги 29-“Меҳрибонлик уйи”да тарбияланаётган болажонларга спектакллар намойиш этиб болажонларнинг кўнглини хушнуд этиб келмоқда. 1990-2014 йиллар давомида Зулхумор Махмудованинг машаққатли ва унумли меҳнатлари ҳисобга олиниб Жиззах вилоят Маданият ва спорт ишлари бошқармасининг ҳамда, қўғирчоқ театри раҳбариятининг “Фахрий ёрлиқ”лари билан тақдирланди.
2009 йил унинг ижодий фаолияти тўғрисида Жиззах шаҳар телеведениесида ижодий учрашув ташкил этилди. Бу кўрсатув кўпчилик мухлисларни диққатини тортди. Натижада уларнинг талаб ва истакларига мувофиқ, актрисанинг фаолияти тўғрисида “Жиззах ҳақиқати”, “Джизакская правда” рўзномаларида мақолалар чоп этилди. 2014 йил актрисанинг қўғирчоқ театрида фаолият олиб бораётганига 31 йил бўлди. Театр томошасига келган ёш томошабинлар билан ўтказилган ижодий учрашувдан сўнг, “Жиззах ҳақиқати” рўзномасида “Ўттиз йил бир саҳнада” деб номланган мақола чоп этилди. Актриса Зулхумор Махмудова бугунги кунда ҳам ўз билим ва малакасини ёшларга ўргатиб театр ҳамда ўсиб келаётган ёш авлод олдидаги бурчини баҳоли қудрат бажариб келмоқда. З.Махмудова 2011 йилдан 2016 йилгача театр касаба уюшмаси бошланғич ташкилоти қўмита аъзоси сифатида жамоа ўртасида содир бўлиб турадиган турли хил муаммоларни ечимини ечишда касаба уюшмаси қўмитасига ёрдам бериб борди. Шунингдек, тажрибали актриса сифатида ёш томошабинлар билан ижодий учрашувлари ташкил этиб борилади. Учрашувлар давомида унинг актёрлик маҳорати тўғрисидаги томошабинларнинг фикрлари у яратган ролларга берилган ижобий баҳолардир.
