МАЪЛУМОТНОМА
Мамарахимова Замира Хасановна
2015 йил 5 февралдан:
Жиззах вилоят давлат қўғирчоқ театри актрисаси
Туғилган йили: Туғилган жойи:
07.12.1971 й Сирдарё вилояти Янгиер шаҳри
Миллати: Партиявийлиги:
тожик йўқ
Маълумоти: Тамомлаган:
Ўрта-махсус 2008 й. Жиззах санъат коллежи
Маълумоти бўйича мутахассислиги: Драма театри ва кино актёри
Илмий даражаси: Илмий унвони:
йўқ йўқ
Қайси чет тилларини билади:
рус тили
Давлат мукофотлари билан тақдирланганми (қанақа):
йўқ
Халқ депутатлари, республика, вилоят, шаҳар ва туман Кенгаши депутатими ёки бошқа
сайланадиган органларнинг аъзосими (тўлиқ кўрсатилиши лозим):
йўқ
МЕҲНАТ ФАОЛИЯТИ
1989-1990 йй – Жиззах вилоят давлат қўғирчоқ театрининг ёрдамчи актрисаси
1990-2001 йй – Жиззах вилоят давлат қўғирчоқ театрининг иккинчи тоифали актрисаси
2001-2004 йй – Жиззах вилоят давлат қўғирчоқ театрининг биринчи тоифали актрисаси
2004-2011 йй – Жиззах вилоят давлат қўғирчоқ театрининг олий тоифали актрисаси
2011-2012 йй – Жиззах тумани марказий маданият уйининг тўгарак раҳбари
2013-2014 йй – Пахтакор тумани Маданият ва спорт ишлари бўлими 1-сон “Чаманзор”филиали бадий
раҳбари
2014-2015 йй – Жиззах шаҳар маданий дам олиш маркази тўгарак раҳбари
2015 йил х/в – Жиззах вилоят давлат қўғирчоқ театрининг биринчи тоифали актрисаси
Биринчи тоифали актриса
Мамараҳимова Замира Хасановнага
ТАВСИФНОМА
Мукофотланмаган. Умумий меҳнат стажи 29 йил, мазкур вазифада 2015 йилдан буён ишлаб келмоқда. Маълумоти ўрта-махсус. 2008 йил Жиззах Санъат коллежининг драматик театр ва кино актёрлиги бўлимини тамомлаган. Мутахассислиги драма ва кино актёри.
Мамарахимова Замира ўз ижодий фаолиятини 1989 йилда Н.Қобилов асари “Ўткир тишли кучукча” спектаклида Ўрдак, Товуқ образи билан бошлаган ва бу образ орқали ёш томошабинлар орасидан ўзининг мухлисларига эга бўлди.У ўзининг самарали изланишлари туфайли 50 га яқин спектаклларда катта-кичик образларни яратди. Жумладан, 1989 йилда Е.Ицковичнинг “Золотое циплёнок” спектклида Жўжа, 1990 йил С.Азимованинг “Митти фаришта” спектаклида Типратикон, 1991 йил Г.Остернинг “Семурғ” спектаклида Она, Ажина, В.Павловскийнинг “Маккор тулкича” Қуён, 1994 йил М.Паливанованинг “Қувноқ айиқчалар” спектаклида Топа, 1995 йил М.Ашурованинг “Оби ҳаёт” спектаклида Пари, А.Хўжаевнинг “Қорбобонинг совғаси” спектаклида Қорқиз, 2003 йил Гулчеҳрабонунинг “Бўлинганни бўри ер” спектаклида Қўзичоқ, В.Орловнинг “Олтин жўжа” спектаклида Жўжа, 2005 йил Ҳ.Убайдуллонинг “Ботир бола” спектаклида Қиз, 2006 йил Г.Худайназаровнинг “Тулкининг ҳийласи” спектаклида Туя, Ҳ.Расулнинг “Ўлмасин жайрон” спектаклида Бола жайрон, 2016 йил А.Қурбонов асари “Бахт фариштаси”да Кенжа пари, 2017 йилда Ш.Рашидов асари “Кашмир қўшиғи” да Наргиз, Ж.Мамараҳимов асари “Ўрмон саргузаштлари”да Қароқчи, 2019 йил Ш.Абдураҳмонованинг “Қўшиқ сеҳри”да Қўзичоқ, Е.Патрикнинг “Бўғирсоқ” да Кампир, А.Абдуллаевнинг “Мақтанчоқ жўжа”да Сариқвой, шунингдек, 2020 йилда И.Содиқовнинг “Алпомишнинг болалиги” спектаклида Само қуш, 2021 йил К.Исамованинг “Салом дўстлик!” спектаклида Бичихон, 2022 йилда Учқун Ўсаровнинг “Хонатлас” спектаклида –Товус, Каромат Дилмоновнинг “Табиб ва иблис” спектаклида –Берунийнинг шогирди, 2023 йилда М.Убайдуллаеванинг “Сабоқ”, спектаклида Ўқитувчи, А.Хуррамовнинг “Алдашни билмайдиган тулки” спектаклида Она тулки спектаклида каби образларда ўзининг актёрлик маҳоратини кўрсатди. У ижро этган ижобий ва салбий роллар ёш томошабинларни бирдек мафтун этиб келмоқда.
Мамарахимова Замира мана шу йиллар давомида ўтказилган Республика қўғирчоқ театрларининг кўрик-фестивалининг барчасида қўғирчоқ театри ижодий ходимлари таркибида иштирок этиб, қўғирчоқ театри жамоасининг шаъни ва обрўсини орттирди. Жумладан, 2000 йилда Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган Халқаро қўғирчоқлар фестивалида иштирок этган бўлса, 2003 йилда Тошкентда бўлиб ўтган Халқаро қўғирчоқлар фестивалида қатнашган.
2005 йил 19-24 декабр кунлари Бухоро вилоятида бўлиб ўтган Республика қўғирчоқ театрларининг VII-анъанавий кўрик-фестивалида қўғирчоқ театри жамоаси Ҳ.Расулнинг “Қўшиқчи қиз ва қўзичоқ”спектакли билан иштирок этишиб, “Энг намунали мусиқа” номинацияси билан тақдирландилар. Ушбу спектаклда Мамарахимова Замира Қиз ролини ижро этиб, томошабинларнинг олқишига сазовор бўлди. 2016 йил Андижон вилоятида ўтказилган Республика қўғирчоқ театрларининг X-анъанавий кўрик фестивалида А.Қурбонов асари “Бахт фариштаси” спектаклида Кенжа пари ролини мароқли ижро этди. Ушбу фестивалда қўғирчоқ театр жамоаси “Аҳлоқий қадриятларни ифодалагани учун” номинацияси соҳибига айландилар.
2022 йил 5-10 июль кунлари Тошкент шаҳрида ўтказилган Республика қўғирчоқ театрларининг XIII- анъанавий кўрик-фестивалида қўғирчоқ театри Учқун Ўсаровнинг “Хонатлас” спектакли билан иштирок этди. Ушбу спектаклда актриса -Товус ролини ижро этди.
Актриса ўзининг меҳнатсеварлиги самараси ўлароқ, 2006-2008-2010-2015-2017 йилларда Жиззах вилоят Маданият ва спорт ишлари бошқармаси ҳамда театр раҳбарияти томонидан 27 март “Халқаро театр куни” муносабати билан “Фахрий ёрлиқлар” билан тақдирланди. Мамарахимова Замира мана шу йиллар ичида Республика миқёсида ўтказилган қўғирчоқ театрларининг анъанавий кўрик-фестивалида иштирок этиб, ўзининг маҳоратли актриса эканлигини кўрсатди. Жумладан, 2009 йилда Андижон вилоятида ўтказилган Республика қўғирчоқ театрларининг VIII-анъанавий кўрик фестивалида Р.Қаюм асари «Яшна бўстоним, яшна» спектаклида – Қиз образини мароқли ижро этди, Ушбу фестивалда театрнинг ижодий ходимлари фахрли учинчи ўрин соҳибига айландилар.
2017 йилда Мамарахимова Замира Жиззах вилоят телеведениясининг “Ташриф” кўрсатувига ўзининг ижодий фаолияти ҳамда, келгусидаги режалари билан ўртоқлашиш мақсадида таклиф этилди. З.Мамарахимова 1989 йилдан токи 1917 йилгача бўлган давр ичида қўғирчоқ театрининг барча тадбирларида “Наврўз” тантаналарида, “Мустақиллик” байрамларида, шунингдек, бепул тадбирларида иштирок этиб, томошабинларнинг кўнглини хушнуд қилишда муносиб ҳиссасини қўшиб келмоқда.
Мамарахимова Замира жамоат ишларида ҳам фаол қатнашиш билан биргаликда раҳбарият томонидан берилган барча топшириқларни ўз вақтида бажариб, жамоа ўртасида ҳурмат қозонди. Мамарахимова Замира ўзининг меҳнати, намунали хулқ-атвори ва тиришқоқлиги билан ўзи истиқомат қилаётган маҳалла фуқаролари ўртасида ҳам алоҳида ҳурматга сазовор инсондир. Маҳалла аҳли ҳам унинг жамоат ишларида қатнашишини, маҳалла фуқаролар йиғини томонидан ўтказиладиган тадбирларда ҳашар, тўй-маъракаларда қўлдан келганча ёрдам қилишини эътироф этадилар.
Мамарахимова Замиранинг театр жамоаси орасида ҳурматга сазовор бўлиши, самимийлиги, топшириқларни ўз вақтида масъулият билан ижро этиши унинг ижобий фазилатларга эга инсон эканидан далолатдир.
Оилали, 1 нафар фарзанднинг онаси

