МАЪЛУМОТНОМА

 

Усманов Усанбой Сойипжонович

 

2017 йил 6 апрелдан:

Жиззах вилоят қўғирчоқ театрининг биринчи тоифали актёри

Туғилган йили:                                             Туғилган жойи:

11.05.1977                                                      Қирғизистон Республикаси, Аравон тумани

Миллати:                                                       Партиявийлиги:

ўзбек                                                               йўқ

Маълумоти:                                                   Тамомлаган:

ўрта-махсус                                                    2004 й. Жиззах давлат санъат билим юрти

Маълумоти бўйича мутахассислиги:        драматик театр актёри

Илмий даражаси:                                         Илмий унвони:

йўқ                                                                  йўқ

Қайси чет тилларини билади:

рус тили

Давлат мукофотлари билан тақдирланганми (қанақа):

йўқ

Халқ депутатлари, республика, вилоят, шаҳар ва туман Кенгаши депутатими ёки бошқа

сайланадиган органларнинг аъзосими (тўлиқ кўрсатилиши лозим):

йўқ

 

МЕҲНАТ ФАОЛИЯТИ

2000-2005 йй-Жиззах вилоят мусиқали драма театри II-тоифали драма актёри

2005-2014 йй -Уч-тепа қишлоқ маданият уйи бадиий раҳбари

2006-2008 йй -Уч-тепа қишлоқ маданият уйи директори

2008-2009 йй -Уч-тепа қишлоқ маданият уйи бадиий раҳбари

2009-2013 йй -Уч-тепа қишлоқ маданият уйи халқ театри режиссёри

2013-2013 йй -Уч-тепа қишлоқ маданият уйи намунали болалар қўғирчоқ театри режиссёри

2013-2017 йй – Жиззах туманидаги 1-тип маданият ва аҳоли дам олиш маркази хаваскорлик драма театри режиссёри

2017 х/в  –  Жиззах вилоят қўғирчоқ театрининг биринчи тоифали актёри                                               

 

                                               Жиззах вилоят  қўғирчоқ театрининг

 биринчи тоифали актёриУсманов Усанбой Сойипжоновичга

ТАВСИФНОМА

 

Мукофотланмаган. Умумий меҳнат стажи 19 йил, мазкур вазифада 2017 йилдан буён ишлаб келмоқда. Маълумоти ўрта-махсус. 2004 йил Жиззах Давлат Санъат коллежининг драматик театр ва кино актёрлиги бўлимини тамомлаган. Мутахассислиги драма ва кино актёри.

Усманов Усанбойўз ижодий фаолиятини 2000-2005 йиллар Жиззах вилоят мусиқали драма театрида бошлаган. У шу йиллар мобайнида Фарида Бобожонованинг “Онажоним онажон” спектаклида  Ботир, Эркин Хушвақтовнинг “Ўлдинг азиз бўлдинг”да  Шурик,  Туроб Мақсуднинг  “Бойқуш” спектаклида, Илҳом Норматовнинг “Тутнинг сояси», Ҳ.Олимжоннинг “Баҳор келди сени сўроқлаб” спектаклида оммавий саҳнада роллар ижро этган. 2005 йил Жиззах тумани, яъни ҳозирги Ш.Рашидов туманидаги маданият уйига ишга кирди. У ерда фольклор этнографик жамоасида қўшиқлар, лапарлар ижро этиб, фестиваллар, кўрик-танловларда иштирок этиб, Жиззах маданият бошқармасининг “Фахрий ёрлиқ”лари билан тақдирланди.  2005-2014 йиллар Учтепа қишлоқ маданият уйи бадиий раҳбари бўлиб ишлади.  2014-2017 йиллар  Жиззах тумани маданият ва аҳоли дам олиш марказида  мутахассис бўлиб ишлади. У бу марказда ташкил топган ҳаваскорлик қўғирчоқ театрида  10 йил давомида фаолият кўрсатди. Шу йиллар давомида у ўзининг истидодли актёрлигини, балки режиссёрлик маҳоратини ҳам кўрсата олди. Жумладан, Эркин Усмоновнинг “Сенда хаёлим”, Гулчеҳрабонунинг “Болажоним жоним болам”, Махмуд Камоловнинг “Қутича” спектаклларини саҳналаштирилган, ҳамда бу спектаклларда  Акбар, Салим ролларини ижро этиб, томошабинларнинг муҳаббатига сазовор бўлган. Бундан ташқари Илхом Норматовнинг “Бағритош” спектаклида оммавий саҳнада, Павловскийнинг “Доно қуёнча” спектаклида Айиқча, Г.Ланду асари “Хўроз қичқирмоғи керак” спектаклида Олапар, Ҳусан Убайдуллонинг “Темирбойнинг саргузаштлари” спектаклида Темирбой, Марям Ашурованинг “Сеҳрланган Шаҳзода” спектаклида Шаҳзода, ролларини ижро этди.

2017 йил Усманов Усанбой Жиззах вилоят қўғирчоқ театрига биринчи тоифали актёр вазифасига ишга қабул қилинди. У 2017 йил режиссёр Рустам Алиев томонидан саҳналаштирилган Ш.Рашидовнинг “Кашмир қўшиғи” спектаклида Бўрон ролида дублёр сифатида иштирок этди.  2018 йил Учқун Ўсаровнинг “Виртуал дунё” спектаклида  Ёрдамчи робот, Акмал Тўраевнинг “Барака бобонинг янги йил саргузаштлари” спектаклида эса Барака бобо, 2019 йилда саҳналаштирилган спектаклларнинг деярли барчасид, яъни И.Жумановнинг “Тилла туёқли оҳу” спектаклида 1-жарчи, Е.Патрикнинг “Бўғирсоқ” спектаклида чол, А.Абдуллаевнинг “Мақтанчоқ жўжа” спектаклида Собиржон, Гулчеҳрабонунинг “Широқ” спектаклида  Рустак, 2020 йил  И.Содиқовнинг “Алпомишнинг болалиги” спектаклида Темирбой, А.Тўраевнинг “Кумуш қиш қиссаси” спектаклида Қоравой,  2021 йил                             К.Исамованинг “Салом дўстлик! спектаклида Качалполвон, Мансурбек Рўзиевнинг “Энг азиз нарса” спектаклида Оқилбек, О.Маматовнинг “Янги йил сагузаштлари” спектаклида -Ялмоғиз кампир, М.Паливанованинг “Қувноқ айиқчалар” спектаклида Бобо, К.Дилмоновнинг “Табиб ва иблис” спектаклида Ибн Синонинг устози, 2023 йилда саҳналаштирилган М.Убайдуллаеванинг “Сабоқ” спектаклида Жавлон, А.Хуррамовнинг “Алдашни билмайдиган тулки” спектаклида Қуён  ролларини ижро этиб, ўзининг маҳорат эгаси эканлигини яна бир бора намойиш қилди.

Республикамизнинг пойтахти Тошкентда 2018 йил 9-13 июл кунлари Республика қўғирчоқ театрларининг XI-анъанавий кўрик-фестивали бўлиб ўтди.  Фестивалда қўғирчоқ театри Учқун Ўсаровнинг “Виртуал дунё” спектаклини намойиш этди. Спектаклда Усманов Усанбой –Ёрдамчи робот-1  ролини ижро этиб, томошабинларнинг олқишига сазовор бўлди. Қўғирчоқ театри жамоаси шу фестивалда “Ўзбекистон қўғирчоқ театрларининг XI- анъанавий кўрик-фестивалидаги фаол иштироки учун “Фахрий ёрлиқ”и билан тақдирланди.

Шунингдек, 2022 йил қўғирчоқ театри  Республика қўғирчоқ театрларининг Дебют-2022 VII-кўрик-фестивалида М.Паливанованинг “Қувноқ айиқчалар” спектакли билан иштирок этиб, фахрли учинчи ўринни эгаллади.Ушбу спектаклда актёр Бобо ролини ижро этди.

Мана шу ижодий йиллар мобайнида Усманов Усанбой бир неча марта  Жиззах вилоят маданият бошқармасининг “Фахрий ёрлиқ”лари билан тақдирланди.У 2000 йилдан токи 2019 йилгача бўлган давр ичида давлат тадбирларида, қўғирчоқ театрининг   тадбирларида ижодий жамоа билан биргаликда “Наврўз” тантаналарида, “Мустақиллик” байрамларида шунингдек, бепул тадбирларида иштирок этиб, томошабинларнинг  кўнглини хушнуд қилишда  муносиб ҳиссасини қўшиб келмоқда.

Усманов Усанбой жамоат ишларида ҳам фаол қатнашиш билан биргаликда раҳбарият томонидан берилган барча топшириқларни ўз вақтида бажариб, жамоа ўртасида ҳурмат қозонди.

Усманов Усанбой ўзининг меҳнати, намунали хулқ-атвори ва тиришқоқлиги  билан ўзи истиқомат қилаётган маҳалла фуқаролари ўртасида ҳам алоҳида ҳурматга сазовор инсондир. Маҳалла аҳли ҳам унинг жамоат ишларида қатнашишини, маҳалла фуқаролар йиғини томонидан ўтказиладиган тадбирларда ҳашар, тўй-маракаларда қўлдан келганча ёрдам қилишини эътироф этадилар. Қўғирчоқ театри раҳбарияти Усманов Усанбойнинг қисқа муддат ичида театр жамоаси орасида ҳурматга сазовор бўлиши, самимийлиги топшириқларни ўз вақтида масъулият билан  ижро этишиУсанбойнингкелажакда яхши натижаларга эришишига ишонч билдиради.

Оилали, 3 нафар фарзанднинг отаси.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan