МАЪЛУМОТНОМА

 

Мўминов Озод Махмудович

 

2019 йил 25 январдан:

Жиззах вилоят қўғирчоқ театри иккинчи тоифали актёри

Туғилган йили:                                            Туғилган жойи:

15.02.1986                                                     Жиззах вилояти, Жиззах тумани

Миллати:                                                      Партиявийлиги:

Ўзбек                                                             йўқ

Маълумоти:                                                  Тамомлаган:

Ўрта махсус                                                  2008 й. Жиззах санъат коллежи (кундузги)

Маълумоти бўйича мутахассислиги:       қўғирчоқ театри актёри

Илмий даражаси:                                        Илмий унвони:

йўқ                                                                 йўқ

Қайси чет тилларини билади:

Давлат мукофотлари билан тақдирланганми (қанақа):

йўқ

Халк депутатлари республика, вилоят, шахар ва туман Кенгаши депутатими ёки бошқа

сайланадиган органларнинг аъзосими (тўлиқ кўрсатилиши лозим):

йўқ

МЕҲНАТ ФАОЛИЯТИ

2019 й. – ҳ.в. –  Жиззах вилоят қўғирчоқ театри иккинчи тоифали актёри

 

Иккинчи тоифали актёри Мўминов Озод Махмудовичга

ТАВСИФНОМА

 

            Мукофотланмаган. Мазкур вазифада 2019 йил 25 январдан бошлаб ишлаб келмоқда.

Маълумоти ўрта-махсус. 2008 йил Жиззах санъат коллежининг драма ва кино актёрлиги бўлимини тамомлаган. Мутахассислиги қўғирчоқ театри актёри.

У ўзининг биринчи ролини 2019 йил А.Абдуллаевнинг “Мақтанчоқ жўжа” спектаклида “Сичқонча” образини жонлантириш билан бошлаган. Шунингдек, у 2019 йил  А.Тўраевнинг “Асл қорбобо ёхуд йўқотилган вақт” спектаклида “Ёмон смурф”, Гулчеҳрабонунинг “Широқ” спектаклида Қора нусхалар, 2020 йилда И.Содиқовнинг “Алпомишнинг болалиги” спектаклида Ҳакимбек, 2020 йил Й.Ладанинг “Сеҳрли олма” спектаклида Сеҳргар, Қирол, Сигир, 2021 йил М.Рўзиевнинг “Энг азиз нарса” спектаклида Кулол, Мулозим, О.Маматовнинг “Янги йил саргузаштлари” спектаклида –Қуён, 2022 йилда саҳналаштирилган К.Дилмоновнинг “Табиб ва иблис” спектаклида –Иблис, 2023 йилда саҳналаштирилган М.Убайдуллаеванинг “Сабоқ” спектаклида Камол, А.Хуррамовнинг “Алдашни билмайдиган тулки” спектаклида Қуёнча   ролларини ижро этиб келмоқда.

2022 йил 5-10 июль кунлари Тошкент шаҳрида ўтказилган Республика қўғирчоқ театрларининг XIII- анъанавий кўрик-фестивалида қўғирчоқ театри Учқун Ўсаровнинг “Хонатлас” спектакли билан иштирок этди. Ушбу спектаклда актёр -Вазир  ролини маҳорат билан ижро этди.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan