МАЪЛУМОТНОМА
Рахматуллаев Темур Зиявуддин ўғли
2016 йил 07 ноябрдан:
Жиззах вилоят қўғирчоқ театрининг II-тоифали актёри
Туғилган йили: Туғилган жойи:
05.03.1995 Жиззах вилояти Бахмал тумани
Миллати: Партиявийлиги:
ўзбек йўқ
Маълумоти: Тамомлаган:
Ўрта-махсус 2015 й Жиззах Санъат коллежи
Маълумоти бўйича мутахассислиги: Драма ва кино актёри
Илмий даражаси: Илмий унвони:
йўқ йўқ
Қайси чет тилларини билади:
–
Давлат мукофотлари билан тақдирланганми (қанақа):
Йўқ
Халқ депутатлари, республика, вилоят, шаҳар ва туман Кенгаши депутатими ёки бошқа
сайланадиган органларнинг аъзосими (тўлиқ кўрсатилиши лозим):
йўқ
МЕҲНАТ ФАОЛИЯТИ
2016 й. – ҳ.в. – Жиззах вилоят қўғирчоқ театрининг иккинчи тоифали актёри
Жиззах вилоят қўғирчоқ театрининг иккинчи тоифали актёри
Рахматуллаев Темур Зиявуддин ўғлига
ТАВСИФНОМА
Мукофотланмаган. Мазкур вазифада 2016 йил 7 ноябрдан бошлаб ишлаб келмоқда. Жиззах вилоят қўғирчоқ театрининг иккинчи тоифали актёри.
Маълумоти ўрта-махсус. 2015 йил Жиззах Санъат коллежининг драма ва кино актёрлиги бўлимини тамомлаган. Мутахассислиги драма ва кино актёри.
У ўзининг биринчи ролини 2016 йил Ҳ.Убайдуллонинг “Янги йил барибир янги йилда” спектаклида –Қуён образини яратиш билан бошлади. 2018 йил саҳналаштирилган Учқун Ўсаровнинг “Виртуал дунё” спектаклида- Ёрдамчи робот, Ш.Рашидовнинг “Кашмир қўшиғи” спектаклида “Бамбур” ролини, Қайсар қуёнчада “Доктор”, 2018 йил И.Чернишев асари Х.Эгамбердиев таржимаси “Супер қуён” спектаклида Бўри, 2019 йилда саҳналаштирилган Е.Патрикнинг “Бўғирсоқ” да Қуён, 2019 йил Гулчеҳрабонунинг “Широқ” да Роносбат, 2020 йилда И.Содиқовнинг “Алпомишнинг болалиги” спектаклида Тўғонботир, 2021 йил М.Ашурованинг “Алла” спектаклида Олапар, 2021 йил К.Исамованинг “Салом дўстлик!” спектаклида Мушук, 2022 йил саҳналаштирилган М.Ашурованинг “Хонатлас” спектаклида Мунажжим, товус ўргатувчи, К.Дилмоновнинг “Табиб ва иблис” спектаклида Қорахоний роллариини ижро этди.
2022 йил 5-10 июль кунлари Тошкент шаҳрида ўтказилган Республика қўғирчоқ театрларининг XIII- анъанавий кўрик-фестивалида қўғирчоқ театри Учқун Ўсаровнинг “Хонатлас” спектакли билан иштирок этди. Ушбу спектаклда актёр –Мунажжим, товус ўргатувчи ролини ижро этди. Ушбу фестивалда актёр “Энг яхши рол ижро этган актёр” номинацияси билан тақдирланди. 2023 йилда бу бўлажак режиссёр Аббос Хуррамовнинг “Алдашни билмайдиган тулки” пьесасини саҳналаштирди.
