2021 йил 8 ноябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 188398 (+229) нафарни ташкил этмоқда.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарига бу ҳақда хабар берди.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
1 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
17 нафари Андижон вилоятида,
11 нафари Бухоро вилоятида,
4 нафари Жиззах вилоятида,
2 нафари Қашқадарё вилоятида,
1 нафари Навоий вилоятида,
15 нафари Наманган вилоятида,
25 нафари Самарқанд вилоятида,
2 нафари Сирдарё вилоятида,
2 нафари Сурхондарё вилоятида,
21 нафари Фарғона вилоятида,
6 нафари Хоразм вилоятида,
47 нафари Тошкент вилоятида,
75 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Кеча кун давомида:
Андижон вилоятида 23 нафар,
Бухоро вилоятида 6 нафар,
Жиззах вилоятида 9 нафар,
Қашқадарё вилоятида 5 нафар,
Навоий вилоятида 2 нафар,
Наманган вилоятида 8 нафар,
Самарқанд вилоятида 20 нафар,
Сирдарё вилоятида 30 нафар,
Сурхондарё вилоятида 4 нафар,
Фарғона вилоятида 24 нафар,
Хоразм вилоятида 3 нафар,
Тошкент вилоятида 39 нафар,
Тошкент шаҳрида 92 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 184507 (+265) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил этмоқда.
Шунингдек, 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1343 нафарни ташкил қилди.
Мамлакатимизда коронавирус билан боғлиқ вазият яхшиланаётган бўлса-да, аҳолидан ҳотиржамликка берилмасликни, белгиланган карантин қоидаларига қатъий риоя қилишларини ва бу орқали ўзларини ҳамда бошқа юртдошларимизнинг саломатлигини асрашини сўраб қоламиз.
UzA
