Афғонистон бўйича РФ, АҚШ, ХХР ва Покистон иштирокида “кенгайтирилган учлик” учрашуви 11 ноябрь куни Исломободда бўлиб ўтади, деб баёнот берди РФ президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Замир Кабулов.
У “кенгайтирилган учлик” учрашуви бўлиб ўтиш санаси ҳақида тўхталиб, «11 –да Исломободда», – деган.
Бундан аввалроқ Кабулов Покистон ноябрь ўрталарида Афғонистон бўйича “кенгайтирилган учлик” учрашувини ўтказишни таклиф қилаётганини маълум қилган эди. Унинг аниқлик киритишича, мазкур учрашувда томонлар “аниқ амалий масалаларни” муҳокама қилади.
